Нарпайда МТПдан қарийб 131 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
- 30.10.2020 21:37
- 73
- Иқтисодиёт
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан “Оqtosh texmadadkor” машина-трактор паркидан Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Нарпай тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида сўров хатлари юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “Оqtosh texmadadkor” машина-трактор паркидан ундирувчи фойдасига 130 миллион 968 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.
Мажбурий ижро бюроси Нарпай тумани бўлими.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа