НАТО Россия ва бошқа давлатларни Беларусь муаммосига аралашмасликка чақирди
- 29.08.2020 08:40
- 123
- Хориж
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия ва бошқа давлатларни Беларуснинг ички муаммоларига аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Столтенберг ташкилот Беларуснинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини таъкидлади. “Беларусь суверен ва мустақил давлат. У ерда содир бўлаётган воқеаларга ҳеч ким, шу жумладан, Россия ҳам аралашмаслиги керак”, деди у.
Шунингдек, НАТО Бош котиби Беларусь президенти Александр Лукашенкога ҳам фуқароларга мамлакат келажагини танлашга имкон беришини талаб қилиб мурожат қилди. “Ҳудудда НАТОнинг мақсадли қўшини йўқ, шу сабабли тизим бу ҳолатдан тинч намойишларни бостириш учун баҳона тариқасида фойдаланмаслиги керак. Бу мумкин эмас”, дея алоҳида таъкидлади Столтенберг.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа