Навоий кон-металлургия комбинатига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Улар 15 нафар фуқарони шундай ваъда билан 18 минг доллар ва 81 миллион сўмга "туширган".
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан фош этилган.
Яъни, Департаментнинг туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилганда фуқаролар Ғ.Э. ва Э.Н. “А.” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 15 нафар фуқарони алдаб, уларни Навоий кон-металлургия комбинатига ишга киритиб қўйиш эвазига 18 000 АҚШ доллари ва 81 млн. сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Бу борада Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.