Назарбоевнинг қизи Қозоғистон президентлигига ўз номзодини қўймайди
- 09.04.2019 15:44
- 103
- Хориж
Қозоғистон парламенти сенати (юқори палатаси) спикери, мамлакат биринчи президенти Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева мамлакатда 9 июнь куни муддатдан олдин бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ўз номзодини қўйишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Саула Мустафоева tengrinews.kz.га хабар берди.
«Йўқ, Дариға Нурсултоновна ўз номзодини қўйишни режалаштирмаяпти», - дея хабар берган Мустафоева.
Маълумот учун: Дариға Назарбоева Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи.
Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакат президенти Тўқаев Қозоғистон президенти лавозими учун муддатдан олдинги сайловлар 9 июнь куни бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.