Нега бунча қиммат?
Мижоз: - Мана бу ишларни бажариш қанча туради?
Уста: - 1500 доллар.
Мижоз: - Нега бунча қиммат?
Уста: - Нима деб ўйлайсиз, агар бу ишни ўзингиз бажарсангиз, сизнингча, қанчага тушиши мумкин?
Мижоз: - Хў-ў-ўш, сиртдан қарасангиз, бу иш унчалик қийин эмасдек. Кўпи билан 800 доллар кетса керак.
Уста: - 800 доллар эвазига бу ишни ўзингиз қилишингизни маслаҳат бераман.
Мижоз: - Лекин... Мен... эплолмасам керак!
Уста: - Майли! 800 доллар эвазига мен сизга бу ишни ўргатаман. Кейинги сафар керак бўлиб қолганида, кўникмага эга бўласиз.
Мижоз: - Қизиқарли таклиф. Розиман!
Уста: - Демак, ёнингизда ўзингиз билан бирга пайвандлаш агрегати, электр арра, дрель, қўлқоп ва...
Мижоз: - Тўхтанг! Менда бу жиҳозларнинг ҳаммаси йўқ ва мен уни фақат биргина шу иш учун сотиб олмайман-ку ахир!
Уста: - Ундай бўлса, ишларингизни битириб олишингиз учун мен сизга ўз асбобларимни 300 долларга ижарага бераман.
Мижоз: - Яхши!
Уста: - Келишдик! Бўлмаса, сизни сешанба куни кутаман.
Мижоз: - Ҳмм. Сешанба куни кела олмайман!
Уста: - Кечирасиз, лекин мен фақат сешанба бўшман. Бошқа кунлар бошқа буюртмаларни олиб қўйганман.
Мижоз: - Яхши! Унда мен режаларимни ўзгартиришимга тўғри келади...
Уста: - Мен барча керакли материалларни йиғиб оламан, сиз уларни сешанба куни эрталаб соат 6 да машинангизга юклаб олишингиз керак. Илтимос, кечикманг.
Мижоз: - Эрталаб соат 6 да? Йўқ! Бу мен учун жуда ноқулай. Биласизми, яхшиси мен сизга 1500 доллар тўлаганим маъқул. Чунки менинг ўзим ҳам бу ишни қойилмақом қилиб бажара олишимга кўзим етмаяпти ва охир-оқибат бу иш менга анча қимматга тушишини тушуниб етдим.⠀
Суҳбат пировардида биз бировнинг иши учун ҳақ тўлаганимизда, нафақат асбоб ва материаллар учун, балки унинг
- билими;
- тажрибаси;
- таълими;
- асбоблари;
- лаёқати;
- профессионаллиги;
- ишни ўз вақтида аниқ бажариши;
- ишининг сифати, кафолати ва хавфсиз бажарилганлиги учун ҳам ҳақ тўлашимизни билиб олсак ёмон бўлмасди.