Нигердаги террористик ҳужумда 137 киши ҳалок бўлди
- 23.03.2021 17:35
- 30
- Хориж
Мали чегараси яқинидаги Нигер давлатининг Тахуа ҳудудига уюштирилган террористик ҳужумдан ҳалок бўлганлар сони 137 кишига етди, дея хабар қилди мамлакат ҳукумати телевидениеси.
Нигер Республикаси Африканинг Сахел минтақасида жойлашган бўлиб, террористик ҳаракатлар ва ноқонуний миграция туфайли қитъадаги энг муаммоли ҳудудлардан бири саналади. Айниқса, Тахуа минтақаси мамлакатдаги Буюк Саҳро Исломий давлат жангарилари ва бошқа террористик гуруҳлар энг фаол бўлган ҳудудлардан биридир.
2014 йилда Франция ушбу минтақада «Бархан» аксилтеррор операциясини бошлаган.
Мамлакатда бугун, 23 мартдан бошлаб уч кунлик миллий мотам эълон қилинди.