Нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак? - Президент

Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши лозим? Ёки нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак?
Бундай адолатсиз “тизим”дан энди бутунлай воз кечамиз.
Чунки халқимизга нисбатан собиқ тузум даврида, айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларидаги сиёсий қатағонларнинг ўзи етарли эмасми?!

Шу боис, Конституциямизга “Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас”, деб қатъий ёзиб қўйишимиз керак.

“Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт”, деган норма ҳам Асосий қонунимизда ўз аксини топиши зарур".