Нима учун карантинга олинганларни чиқариш чўзилиб кетяпти?

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда короновирусга чалинган беморлар қанча муддатда тузалиши, нима учун карантин муддати узайтирилаётганлигига аниқлик киритилди.

– Беморлар ўртача 10-15 кун, баъзида оғир ҳолларда бир ой давомида тузалади. Тузалгандан сўнг яна 14 кун давомида реабилитация ишлари олиб борилади.

Карантиндан чиқариш қоидаларига асосан, 14 кунда лаборатория натижалари манфий бўлса, карантиндагилар чиқарилади. Агар лаборатория натижалари мусбат бўлса, карантин давом этади. Вирусни ажратаётган одам карантиндан чиқарилиши мумкин эмас, - деб жавоб берди Оқилов.