Нима учун ёш ўтгани сари хотира ёмонлашади? Бундан қутулиш имкони борми?
➖ Қарилик туфайли когнитив қобилият сусайиши, енгил когнитив бузилишлар ва деменция хотира сусайиши сабаблари ҳисобланади.
➖ Қарилик туфайли когнитив қобилият сусайиши нормал ҳолат. Ёш ўтган сари инсон танасининг барча ҳужайралари, шу жумладан, нейронлар ҳам эскиради.
➖ Енгил когнитив бузилишлардан азият чекадиган одамлар кўп нарсаларни унутишади. Лекин барибир ўзлари секинлик билан унутганларини тиклаб олишлари мумкин.
➖ Деменция одамнинг хотирасини, билим қобилиятини ва кундалик ишларини бажариш қобилиятини йўқотадиган синдром. Деманцияга чалинган одамлар кўриш, мўлжал олиш ва тил қобилиятларини йўқотиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келишади.
➖ Деменция хавфини минималлаштиришнинг энг истиқболли усули бу ижтимоий боғлиқликдир. Ижтимоий изоляция эса деменция хавфини 2 фоизга оширади.
Манба: «Соғлом ҳаёт».