Ногиронлар учун ажратилган ўриндиқ жойига қайтарилди
- 11.10.2019 14:04
- 101
- Жамият
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи И.Хамраев бу ҳақда маълум қилди.
Facebook саҳифамизга келган жавобга кўра, вилоят транспорт бошқармаси Zarnews.uz сайтида берилгани “Ногиронлар учун ажратилган ўриндиқ қани?” сарлавҳали хабарни жойига чиқиб ўрганган. Ўрганишда “Азиз Хилола Транс” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 51- йўналишдаги автобусда ҳақиқатдан ҳам ногиронлар учун ажратилган ўриндиқ йўқлиги аниқланган.
Ушбу камчилик бартараф этилиб, “Азиз Хилола Транс” МЧЖ раҳбарияти бошқа бу ҳолат такрорланмаслиги бўйича огоҳлантирилган. Бундай ҳолат қайта такрорланса, лицензияни тўхтатишгача бўлган чоралар кўрилиши тушунтирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа