Ногиронлиги бўлган шахслар доимо эътиборда

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида 300 дан ортиқ ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирокида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов мамлакатимизда меҳрга муҳтож кишиларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани ҳақида сўз юритди.

Тадбирда ногиронлиги бўлган фуқароларга 131 та ногиронлик аравачаси, 35 та қўлтиқтаёқ, 64 та эшитиш мосламаси, 64 та ҳасса, 17 та кўзи ожизлар ҳассаси ҳамда 3 та болалар оёқланиши учун керак бўлган махсус мослама (ходинок) берилди.

Маълумот ўрнида: кейинги икки йил давомида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан 25 та ногирон, ёлғиз кексалар ва кам таъминланган оилаларнинг хонадони таъмирланди. 83 нафар ногирон ва кам таъминлан фуқароларга бепул уй-жой берилди. Шунингдек, 112 та ногиронлик аравачаси, 4 та эшитиш мосламаси, 36 та ҳасса, дори-дармонлар ва бошқа реабилитация мосламалари топширилди.