Номи арзону нархи қиммат бўлган кўп қаватли уйларга тўлов бошланди

Самарқанд шаҳар Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар учун тўлов бошланди.

Бу кўп қаватли уйлар тўрт типда қурилмоқда. Масалан, 1-типда қурилаётган кўп қаватли уйлар сони 3 та. Улар 16 қаватдан иборат бўлиб, 2 ва 3 хонадонли қилиб қурилиши режалаштирилган. Бошланғич тўлов пастдан юқорига камроқ фоизда тўланмоқда. Биринчи қават икки хонали, 65,27 кв.м квартиранинг нархи 79 955 750 сўм (35 фоиз) бўлса, 2-3 қават 61,75 кв.м хонадоннинг баҳоси 75 643 750 сўм (35 фоиз)ни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4-6 қават 64 837 500 сўм (30 фоиз),

7-9 қават 54 031 250 сўм (25 фоиз),

10-12 қават 43 225 000 сўм (20 фоиз),

13-16 қават 32 418 750 сўм (15 фоиз).

1-типдаги 3 хонали квартиралар баҳоси қуйидагича:

1-қават 99 825 250 сўм (35 фоиз),

2-3 қават 95 488 750 (35 фоиз),

4-6 қават 81 847 500 сўм (30 фоиз),

7-9 қават 68 206 250 сўм (25 фоиз),

10-12 қават 54 565 000 сўм (20 фоиз),

13-16 қават 40 923 750 сўм (15 фоиз).

Қолган типдаги кўп қаватли уйлар квадрат метрига қараб, бир-биридан бироз фарқ қилади, шунингдек, тўловлари ҳам.

1-типдаги 3 хонали хонадоннинг умумий баҳоси 1-қават 285 215 000 сўм бўлса, қолган қаватлар 272 825 000 сўм этиб белгиланган. 2 хонали 61,75 кв.м квартиранинг умумий нархи 216 125 000 сўм, 2 хонали 60,95 кв.м квартиранинг баҳоси эса 213 325 000 сўмни ташкил этмоқда.