Нонушта қилишнинг 5 фойдаси
Мия учун
Эрталабки овқатланиш мия учун диққатни жамлаш ва маълумотни эслаб қолиш учун зарурдир.
Иммунитет учун
Илмий тадқиқотлар нонушта қилишга одатланган одам эрталаб нонушта қилмаган одамларга қараганда камроқ стрессга учраши ва иммунитети кучлироқ бўлишини исботлаган.
Хавфсизлик учун
Статистик маълумотларга кўра, мунтазам равишда нонушта қиладиган одамлар камроқ автоҳалокатга учрайди.
Самарадорлик учун
Ишда кўпгина режа белгилаб қўйган бўлсангиз, яхшилаб нонушта қилинг. Шунда ўзингиз учун иш фаолиятини 30 фоизга оширадиган энергия захирасини яратган бўласиз.
Тана фаоллашади
Эрталаб қўшимча калория истеъмол қилсам, семириб кетаман деб ўйламанг. Аксинча - қанча эрта нонушта қилсангиз, танангиз шунчалик эрта уйғонади ва ишлай бошлайди. Эрталабки калориялар ёғга айланмасдан, кун давомида изсиз сарфланади.