Нострадамус ҳақмиди?
Японияда Янги йил нишонланар-нишонланмас бутун мамлакат ларзага келди. Бири кетидан бири бўлган даҳшатли зилзила кунчиқар давлатнинг ғарбидаги Ното ярим оролини таҳликага солди.
Ҳа, мамлакатда 1 январда кун давомида ер силкиниб турди. Зилзила кучи 7,6 баллгача етди: 200 киши ҳалок бўлди, 550 киши жароҳатланди. Орадан бир неча ҳафтаўтган бўлса-да, ер силкиниши тўхтагани йўқ. Иқлимшуносларнинг маълумотига кўра, 2024 йил бошидан буён Японияда 1200 зилзила рўй берган.
Наҳотки, француз башоратчиси Нострадамус ҳақ бўлса, дейди унинг кароматларига ишонувчи японлар. Ишонувчилар эса кўп. XVI асрда яшаган Нострадамус ҳақиқатан ҳам табиий офатдан огоҳлантирган экан: «Лалми ер янада қуриб кетади ва кучли сув тошқини рўй беради». Айнан ана шу башорат япон зилзиласининг даракчиси ҳисобланади.
Бошқа тахминларга кўра, у шунингдек иқлим инқирози белгисидир. Бу дегани 2024 йил тарихда энг жазирама йил бўлади, қурғоқчилик ва ёнғинларни кутаверинг, деб огоҳлантиради олимлар.
Т.Шомуродов тайёрлади.