Ноёб қобилиятга эга одамлар

Биз жасоратларини умумий манфаатлар йўлида йўналтирадиган, ғайриоддий жисмоний қобилиятга эга супер қаҳрамонлар ва супер кучга эга одамлар ҳақидаги фантастик жанрга ҳавола қилинган фильмларни яхши кўриб томоша қиламиз. Бироқ реал ҳаётимизда ҳам ноёб истеъдод ва қобилиятга эга одамлар борки, уларни супер қаҳрамон демасдан, нима деб аташ мумкин?

Вим Хоф

10 ЛЮДЕЙ С СУПЕРСПОСОБНОСТЯМИ В РЕАЛЬНОЙ ЖИЗНИ ;

“Муз одам” номи билан танилган немис спортчиси ҳаддан ташқари совуқ ҳаво ҳароратига чидай олади. Вимнинг фикрича, бу ўзига хос нафас олиш техникаси билан боғлиқ. Бир неча йил олдин ўтказилган тадқиқотда у ноёб нафас олиши ва танасидаги адреналин даражаси асаб тизимининг фаоллигини ошириши орқали тана ҳароратини назорат қила олишини кўрсатди.

Унинг энг ҳайратланарли ютуғи, Финландияда бўлиб ўтган марафон бўлди, у музли сувда 1 соат 52 дақиқа туришга муваффақ бўлган, шунингдек, Эверест чўққисига фақатгина спорт шортиси кийган ҳолда кўтарилган. Бошқалар, масалан, альпинистлар йиллар давомида тўлиқ жиҳозланиб, у ерга кўтарилиш учун тайёргарлик кўришади, Хоф эса буни деярли яланғоч ҳолда амалга оширди.

Мишель Лотито

10 ЛЮДЕЙ С СУПЕРСПОСОБНОСТЯМИ В РЕАЛЬНОЙ ЖИЗНИ ;

Франциялик тадбиркор Мишель Лотито ХХ асрда ўзининг деярли ҳамма нарсани – велосипедлар, телевизорлар, темир аравачалар ва ҳоказоларни истеъмол қилиш қобилияти орқали жамоатчиликни ҳайратга қолдирди. Ҳаммаси 9 ёшли кичкина Лотито эски телевизорни еб, ота-онасини хижолатга қолдирганида бошланганди. Бироқ унинг энг катта ҳийласи 1980 йилда бутун бир бошли самолётни икки йил давомида муваффақиятли еб тугатгани бўлди.

Бу қандай бўлиши мумкин?

Олимларнинг фикрича, бу жонсиз нарсаларга иштаҳани уйғотадиган психологик ҳолат - “Пика” деб номланадиган кам учрайдиган касаллик.  Афтидан, йўғон шилимшиқ ошқозони унга тана учун асоратсиз овқатланиш имконини берган.

Баъзи маълумотларга кўра, ҳаётида 9 тонна металл истеъмол қилган Мишель 2007 йилда овқатланиши билан боғлиқ бўлмаган табиий сабабларга кўра вафот этган.

Исао Мачии

10 ЛЮДЕЙ С СУПЕРСПОСОБНОСТЯМИ В РЕАЛЬНОЙ ЖИЗНИ ;

У ўз қиличи билан осонгина ақлбовар қилмайдиган нарсаларни қила олади. Жанг санъати устаси сифатида бошқа усталардан анча устун турадиган Исаонинг мутлақо ақлга сиғмайдиган даражада сезгирлик рефлекслари бор.

Мачии бир неча марта, шу жумладан, соатига 187 километр (!) тезликда учиб келаётган ўқни қилич билан ёриб кесиш бўйича “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилган.

Буни қандай амалга ошириши унчалик аниқ эмас, лекин у кўрган нарсаларини бутунлай бошқа даражада ўз таъсирига оладиганга ўхшайди. У нима қилмасин, лол қолдиради, масалан бир неча метрдан ўзига қарата замбаракдан узилган футбол ва бейсбол тўпларини бемалол кесиб ёради.

Дин Корназес

10 ЛЮДЕЙ С СУПЕРСПОСОБНОСТЯМИ В РЕАЛЬНОЙ ЖИЗНИ ;

Кўпгина спортчи ва югурувчилар Лактат чегарасига етганда тўхташлари керак, аммо Дин Карназеснинг мушаклари ҳеч қачон чарчамайди. Бу ноёб қобилият туфайли у кечаю кундуз ухламасдан ва тўхтамасдан югура олиши мумкин.

Унинг эътиборга молик ютуқлари қаторига югуриш йўлакчасида тўхтовсиз 80 соат, (бу 600 километрдан ортиқ масофага тенг) ва 50 кун давомида кетма-кет Американинг барча 50 штати бўйлаб югуриб, мамлакат бўйича ақлга сиғмас марафон уюштиргани ҳам киради.

Корназеснинг шахсий рекорди эса кунига 221 километр югургани бўлди, албатта танафуссиз! Дин ҳозир музлатилган йогурт бизнесига эга ва Men's Health журналининг муҳаррири.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.