Нукуслик ўқитувчи фирибгарнинг Нигериядаги ҳисобига 165 миллион сўмни ўтказди

ИИВнинг “Постда” газетаси хабарига кўра, Нукусдаги мактабларнинг бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи Г.П. интернет орқали унга нуфузли америкалик компанияга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган Марк Роберт исмли шахс билан танишган.

Ишонувчан фуқаро жорий йилнинг июнь-август ойларида гўёки ҳужжатлар, виза, бориш ва бошқа “харажатлар”ни расмийлаштириш учун Нигериядаги ҳисоб рақамига 165 миллион сўмдан ортиқ пулларни ўтказиб берган. Аммо, фирибгар ўз ваъдасини бажармаган.

Ҳозирги вақтда жиноятчини аниқлаш ва уни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.