Нуробод тумани ҳудудида ЙТҲ юз берди: 2 нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлди
- 06.06.2024 12:09
- 534
- Ҳодиса
Шу йил 4 июнь куни соат 16:30 ларда Нуробод тумани Меҳнаткаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Ғузор” А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи П.Ё. ўзининг бошқарувида бўлган “Камаз-53212” русумли юк автомашинасида ҳаракатланиб, пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган Ж.Ф. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юборган.
Оқибатда 2 нафар вояга етмаганлар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.