Нуробод тумани марказида яроқсиз аҳволга келиб қолган йўллар таъмири учун 690 миллион сўм ажратилди
- 24.08.2020 13:45
- 115
- Самарқанд
Айни кунларда Нуробод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Амир Темур ва Наврўз маҳаллаларидаги ички йўлларнинг 2 км. 584 м. қисмига асфальт ётқизилиб, жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йўл таъмири нурободликларни қувонтириши аниқ. Сабаби, Нурободнинг ўнқир-чўнқир йўлларидан қийналиб ўтаётган автомашина ҳайдовчилари бу йўлларнинг таъмирини анча кутишди.
Олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари автомашиналарнинг куз-қиш мавсумида ҳаракатланишидаги ноқулайликларни бартараф этади, албатта.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ННТлар бу йил янада фаолроқ бўлиши керак
- Кеча, 17:51
- Самарқанд
Омонатга хиёнат
- Кеча, 17:29
- Мутолаа