Нурободда 375 млн. сўмлик кредит қарздорлик ундирилди
- 16.02.2022 22:59
- 82
- Иқтисодиёт
Мажбурий ижро бюроси Нуробод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича туман судининг 2022 йил 5 январдаги қарорига асосан қарздор - “Зарафшон наслчилик чорва сервис” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи - Халқ банки Нуробод филиали фойдасига 375 млн. 813 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун 15 кунлик муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “Зарафшон наслчилик чорва сервис” масъулияти чекланган жамиятидан Халқ банки АТ Нуробод филиали фойдасига 375 млн. 813 минг сўм ундирилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа