Нурободда ер майдонини ноқонуний сотишга уриниш ҳолати фош этилди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Нуробод туманида ер майдонини ноқонуний сотишга уриниш ҳолати аниқланди.
Маълум қилинишича, Нуробод туманида яшовчи Б.А., фуқарога туман ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ушбу ер майдонига оид расмий ҳужжатларни тайёрлаб бериш учун Давлат кадастрлар палатасининг Нуробод туман бўлими мансабдор шахсларини моддий манфаатдор қилиш эвазига ер майдонини 7 000 АҚШ долларига сотишга келишган.
Тезкор тадбир давомида Б.А. келишилган маблағнинг
5 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, айни пайтда қонунчиликда белгиланган тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.