Нурободда қўй ўғриси ушланди
- 25.08.2019 18:45
- 326
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти Нуробод туманида уч ой олдин бир неча бор чорва моллари ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 3 июнь куни Меҳнаткаш МФЙда яшовчи 40 ёшли А.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 19 майга ўтар кечаси номаълум шахс унинг уйи ҳовлисидан 4 бош қўйларини ҳамда 31 майга ўтар кечаси 5 бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нуробод тумани Оқсой МФЙда яшовчи 32 ёшли М.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Теглар:
ўғрилик