Нуронийлар учун ҳам спорт-соғломлаштириш жиҳозлари олиб келинди

Самарқанд шаҳридаги Мароқанд маҳалласининг Дўстлик гузарига 38 миллион сўмлик спорт соғломлаштириш техникаси ҳамда стол тенниси анжомлари жойлаштирилди.

- Вилоятимиздаги ННТлар ўртасида ўтказилган танловда пенционерлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан 50 миллион сўм грант ютиб олинган эди,  - дейди уюшма раиси Ҳошим Вафоев.  - Лойиҳамиз ғоясидан келиб чиқиб, кекса авлод вакиллари ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиб келмоқдамиз. Ушбу маҳалла гузарига ўрнатилган спорт анжомларидан қўшни маҳалла нуронийлари ҳам бемалол фойдаланиши, шу йўл билан ўз  саломатлигини тиклаб, ёшларга ўрнак кўрсатиши мумкин бўлади.

Тадбир байрам шодиёнасига улашиб кетди. Уч авлод вакиллари учрашган тадбирда кечаги кун хотиралари, бугуннинг имкониятлари тилга олинди.