Ўрмон хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро А.Н. Оқдарё туманидаги ўрмон хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини фуқаро Р.Т.га 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.