Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI фестивалида вилоятимиз вакиллари совринли ўринни эгаллашди
Фестивалда театр жамоаси "Сеҳрли табиб" тарихий эртаги билан иштирок этди.
– Тиб илми султони Ибн Сино бобомизнинг болалиги, тиббиёт соҳасида амалга оширган ишлари, китобга бўлган муҳаббати, доно ва зукколиги, табиат билан сирлаша олиши акс этган асар ҳаётий воқеаларга асосланганлиги билан ҳам аҳамиятли, – дейди театр бадиий раҳбари Искандар Султонов. – Ушбу тарихий эртак болаларни илм олишга, китобларни севишга, табиатга бўлган меҳрини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, эртагимизда саҳнадаги шермаларни актёрлар орқали ясадик. Актёрларнинг ана шу – саҳнадаги декоратив кўринишларни жонли талқин қилишлари эса фестивалдаги муваффақиятимизнинг бош омили бўлди.
Насиба ЖОНТЎРАЕВА.