Очиқ дарс машғулотлар таъсирчанлигини оширади, ўқувчи билимини мустаҳкамлайди
Ёш авлодни билимли, рақобатбардош мутахассис бўлиб етишишини таъминлашнинг энг асосий бўғини ўқувчиларда бир нечта чет тилларини ўргатиш ҳамда касбга йўналтириш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш ҳисобланади.
Хусусан, чет тилларини чуқур ўрганиш таълим олувчилар учун халқаро майдонга кенг йўл очади. Мамлакатимизда чет эллик ҳамкорлар билан ташкил этилаётган кўплаб корхоналарда чет тилини билувчи кадрларга эҳтиёж катта.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлаш учун очиқ дарс ва мастер-классларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги буйруғи асосида касб-ҳунар мактабларида очиқ дарслар ташкил этиляпти.
Паст Дарғом туманидаги 4-сон касб-ҳунар мактабида рус тили фани ўқитувчиси Жайрона Ғофурова ўтказган “Синонимы. Антонимы” мавзусидаги очиқ дарс машғулоти ўқувчиларда ушбу тилга бўлган қизиқишларини оширишда муҳим қадам бўлди. Барча замонавий янги педагогик технологиялардан фойдаланилган ҳолда ҳамда ўқувчиларнинг касб фаолиятига боғлаб ўтказилган очиқ дарс давомида ўқитувчи рус тилидаги тил билиш кўникмаларидан самарали фойдаланди ҳамда мавзуни тўла ёритиб берди. Машғулотда ўқувчилар ҳам фаол иштирок этди.
- Очиқ дарс машғулотлари ўқитувчи маҳоратини намоён этиб, ўқувчи билимини мустаҳкамлашга хизмат қилади, - дейди Ж.Ғофурова. - Шунингдек, очиқ дарс ўтказишдан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаси ўқитувчиларининг мутахассислиги бўйича билимларини ошириб бориш, соҳа бўйича ютуқларини ёш мутахассислар орасида оммалаштириш ва камчиликларни бартараф этиш, дарсларни замонавий интерфаол услублар, кўргазмали ва тарқатма материаллар ёрдамида ташкил этишдан иборат.
С.Мардиев.