Одамхўрлар ороли ёхуд қаерга саёҳат қилмаслик керак?

“Каннибализм” сўзи кўпроқ Африканинг ёввойи қабилалари билан боғлиқ ва бунинг учун етарли сабаблар мавжуд. Инсон гўштини истеъмол қилиш ҳали ҳам одатий бўлган бир қатор мамлакатлар бор ва ҳозирда каннибализм камида 7 та давлатдаги маҳаллий аҳоли орасида қарийб маданий норма ҳисобланади.

Ҳиндистондаги “кўздан пана” гуруҳ

Ҳатто Ҳиндистонда ҳам инсон гўштини истеъмол қилишга қарши бўлмаган гуруҳлар мавжуд. Агҳори деб номланган ҳинд сектаси ўлимидан олдин ўз ихтиёри билан васият қилган одамларнинг ичидаги бор нарсани ейди. Мазҳаб аъзолари гўёки улардан инсон қурбонликларини талаб қиладиган руҳларга сиғинишади. Унинг баъзи аъзолари ўзини қурбон қилишни жуда шарафли тақдир деб ҳисоблайди. Бўлажак қурбонлар қабила бошлиқлари томонидан ейилиш шарафи учун ўзаро рақобатлашган ҳолатлар ҳам бўлган.

 Жануби-Шарқий Папуа-Янги Гвинея

Янги Гвинея иссиқ Африка мамлакатида каннибалларнинг Коровай номли ёввойи қабиласи яшайди. Бу одамлар маросим ва гастрономик мақсадларда инсон гўштини истеъмол қилади. Уларнинг анъанавий тушунчаларида ҳеч қандай сабабсиз (жароҳат, қарилик, касаллик) вафот этган киши жодуга дучор бўлган бўлади. Шу сабабли улар ўзлари ва атрофдагиларни ҳимоялаш мақсадида марҳумнинг жасадини ейишга “мажбур” бўлишади. Қабила дарё бўйидаги ҳудудда яшайди ва тирикчиликучун сайёҳларни ўлдирган ҳолатлари ҳам кузатилган.

1961 йилда Нью-Йорк губернатори Нельсон Рокфеллернинг ўғли Майкл Рокфеллер артефактлар йиғиш пайтида Коровай ҳудудларида изсиз ғойиб бўлган, ўшанда ҳатто унинг жасади ҳам топилмаган.Миш-мишларга кўра, амалдорнинг ўғлини маҳаллий қабила еб қўйган.

Камбоджа

Камбоджа ҳудудида каннибализм, айниқса, 1960-1970 йилларда Жануби-Шарқий Осиёдаги урушлар даврида кенг тарқалган. Гарчи жуда кам бўлса-да, у ерда каннибализмнинг намоён бўлишини бугунги кунда ҳам кўриш мумкин. Қизил Хмерлар томонидан озиқ-овқат таъминоти устидан қилинган назорат бутун мамлакат бўйлаб очарчиликни келтириб чиқарган. Шунингдек, душман жигарини ейиш Камбоджа жангчилари орасида кенг тарқалган маросимдир. Қизил хмерлар ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликни бекор қилганида, кўплаб деҳқонлар эркин ҳаёт кечира олмади ваулар бир-бирларини маросим учун эмас, балки гастрономик мақсадларда ейишга мажбур бўлишган. Ҳозирда уларнинг ўша оғир кунларни эслайдиган авлодлари бор.

Конго

Каннибализмнинг энг юқори чўққиси Конго фуқаролар уруши даврига тўғрикелган эди. Уруш пайтида қўзғолончилар ўртасида рақибни, айниқса унинг юрагини ейиш бошқача куч беради, деган фикрлар бўлган. Эндиликда Конгода каннибализм одатий ҳол бўлмаса-да, 2012 йилда одамни ейиш ҳолати қайд этилган.

Ғарбий Африка ва унга яқин ҳудудлар

Ғарбий Африкада Леопард номли қабила аборигенлари одамларни овлаган. Қабила инсон гўштини истеъмол қилиш уларни кучлироқ, тезроқ ва чидамлироқ қилишига қатъий ишонган. Уларнинг анъанавий кийими леопард терисидан тикилган бўлиб, улар бу ҳайвон тишларидан ўзига қурол ясаган.

Бразилия

Олинда манзилгоҳининг харобаларида яшаган бразилиялик Вари қабиласи 1960 йилгача диндор ва тақводор ўликларни еб келган.Ўта қашшоқлик туфайли ҳали ҳам вақти-вақти одамхўрлик ҳолатлари билан содир бўлиб турган. Қабиланинг аксарияти миссионерлар томонидан йўқ қилинган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, уларнинг бошидаги овозлар баъзан у ёки бу одамни ейишни мажбур қилади.

Фиджи

Фиджи - илгари “каннибаллар ороли” номи билан машҳур бўлган орол, бироқ ҳозирда ҳам маҳаллий аҳоли одам гўштини истеъмол қилишга қарши эмас. Шу билан бирга, улар фақат душман қабиласидан бўлган одамларнинг гўштини ейди деган миш-мишлар бор.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.