Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлади

 Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори, наманганлик таниқли чарм тўп устаси Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бу ҳақида ҳамюртимизнинг фаолиятига бағишланган "Одил Aҳмедов: Орзунинг шонли йўли" китоби тақдимотида хабар берилди.

Одил Аҳмедов нафақат Ўзбекистоннинг, балки Осиёнинг энг ёрқин футболчиларидан бирига айланди. Унинг сийратида ватанпарварлик, ишонч, фидойилик, жонкуярлик тимсоллари кўз олдимизга келади.

"Пахтакор", "Анжи", "Краснодар", "Шанхай Спиг" каби клубларда ажойиб ўйнаган Одил 2007 йилда миллий терма жамоамиз сафида жами 108 учрашув ўтказиб, 21 та гол урди. 4 та жаҳон чемпионати саралаши ва 3 бор Осиё кубогида қатнашди.

Ҳамюртимизнинг хизматлари инобатга олиниб, Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди.