Оксфорд мутахассиси: COVID-19 ҳавода, сувларда аввалдан уйқу ҳолатида мавжуд бўлган – кейин у “уйғотиб” юборилган

Оксфорд университети етакчи матахассиси Том Жефферсон COVID-19нинг вужудга келиши тўғрисида янги фаразни илгари сурди. Унинг фикрига кўра, коронавируснинг ёши биз билганимиздан анча катта. Вирус ҳуружи Уханда қайд этилишидан олдин у Милан, Барселона ва бошқа бир қатор шаҳарлар ҳавоси ва сувларида мавжуд бўлган. Фақат уйқу ҳолатида бўлган. Уни қандайдир бир-бирига боғлиқ омиллар уйғотиб юборган. Бундай ҳолат юз йил илгари ўнлаб миллион одамни нобуд қилган “Испанка”да ҳам кузатилган.

“Фикримга кўра, вирус шу ерда бўлган. “Шу ерда”, деб мен ҳамма жойни назарда тутяпман. Эҳтимол, биз табиат омиллари сабабли фаоллашиб кетган уйқудаги вирусга дуч келган бўлишимиз мумкин”, аниқлик киритди мутахассис.

Жефферсон бу ҳолатни вируслар ҳеч қаердан пайдо бўлмаслиги ва ҳеч қаерга йўқ бўлмаслиги факти билан тушунтирди. Олимнинг тахминига кўра, одамларнинг ўзаро зич ҳаёт тарзида яшай бошлагани ва бошқа табиат омиллари вируснинг фаоллашишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.