Олам ва одам яралишида математик асос мавжудлигини биласизми?
Олимларимиз математика барча фанларнинг асоси эканлиги, шунинг учун ёш авлодга риёзиёт илмини кўпроқ ва чуқурроқ ўргатиш кераклигини кўп таъкидлаган. Бу бежиз эмас, албатта. Биз эса олимларимиз хулосаларини тўла маъқуллаган ҳолда қўшимча равишда математика осмон илмларининг ҳам асоси эканлигини, юлдузлар илми барча фанларнинг, шу жумладан математика ҳамда маънавиятимизнинг сарчашмаси бўлиб келганлигини тушунтиришимиз зарур.
Бугун талабалардан: “Математикада нечта амал бор?”, деб сўрасангиз “Тўртта – қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш”, деб жавоб беради.
- Квадрат ва илдиз чиқариш-чи? Булар математик амал эмасми?”, - десангиз талаба ёки унинг устози “Квадрат ва илдиз чиқариш тўрт амалнинг таркибидан келиб чиққан”, дейди.
- Давлатимиз байроғидаги ўн икки юлдуз буржи “Чор унсур” фалсафасига асосланади. Тўрт амал эса тўрт унсур - олов, тупроқ, ҳаво, сув элементи фалсафасидан келиб чиққан, - деб қўшимча қилсангиз, жавоби яна антиқа бўлади:
- амаллар асли тўртта эмас, иккита. Қўшиш ва айиришдан иборат. Кўпайтириш, бўлиш, квадрат ва илдиз чиқариш эса қўшиш ва айиришдан келиб чиққан, - деб айтади.
Биз “Иззойи мўмин ҳаром” деган ҳадисга амал қилиб:
- табиий илмлар, хусусан, астрономия фанида қуёш ва ой, физикада нур ва соя, мусбат ва манфий, фаза ва масса, протон ва электрон, тарих ва илоҳиёт, Ахурамазда ва Аҳриман, булар математика фанида қўшиш ва айириш амалларининг манбалари ҳисобланади, - деймиз.
Улар:
- математика фанида қўшиш ва айиришдек иккита амал эмас, атиги биргина амал бор. У ҳам бўлса, қўшишдир, - деб айтади.
Биз яна:
- устозлар таълимни жуда ҳам тўғри ифодалаб бермоқда. Бизнинг оламимиз яратилаётган даврда аввал қизиб, айланиб турган бир жисм бор эди. Ўша олов унсурли жисмни “қўшиш” (плюс “+”) деб қабул қиламиз. Сўнгра у қизиб турган нарса портлаб кетади ва совий бошлайди. Биз айнан, портлаб совиган жараённи “айириш” (минус “-“) тупроқ унсурига тегишли деб қабул қиламиз.
Совиб бораётган жисм ўзидан буғ ва бошқа иссиқ газ унсурларини чиқаради. Биз яна буғни, яъни, ҳўл-иссиқ мизожли ҳаво унсурини “кўпайтириш”(“х”) деб ҳисоблаймиз. Ҳаво совиб, ундан ажралган ёмғир суви томчиларини ҳўл-совуқ мизожли табиатни “бўлиш” (“:”) амали деб қабул қиламиз.
Биз фанларни ўрганиш давомида қуёш, ой, ер ва бошқа сайёралар, олам ва одам тўрт унсур ва математик тўрт амал билан яралганлигини билиб оламиз.
Энди ўн икки юлдуз туркумининг “ҳамал” буржидан ҳисобласак.
Биринчи, “Қўй” юлдузлар туркуми, олов мизожига хос бўлганлиги сабабли “қўшиш”(“+”) (1631 йилда немис олими У.Оутред математик аломатни “қўшиш” “+”) деб қабул қилган.
Иккинчи, “Савр” буржи тупроқ унсурига дахлдор, қуруқ – совуқ мизожли бўлганлиги сабабли “айириш” (“- “) деган аломат қўйилган.
Учинчи, “Жавзо” юлдузлар туркуми, “ҳаво” унсури, ҳўл-иссиқ мизожли бўлганлиги туфайли “кўпайтириш”(“х”) формуласи киритилган.
Тўртинчи, “Саратон” буржи, “сув” унсурига хос, ҳўл-совуқ мизожли бўлганлиги сабабли немис олимлари “бўлиш” (“:”) деб номланган математик аломатни фанга киритган.
Лекин тўрт амал “Чор унсур” фалсафаси орқали Буюк Бобил ва Буюк Турон халқларига милодий эрадан 4 минг йил илгари маълум ва машҳур эди.
Фақат зардуштийлик падаршоҳлик дини бўлганлиги сабабли Наврўз байрами 22 июнь “Саратон” (айириш “- “) дан эмас, “Ҳамал” (“қўшиш” “+”) буржидан бошланиши эълон қилинган. Саратон эса тўртинчи амал бўлиш (:) билан ниҳояланадиган бўлди.
Бешинчи, “Асад” буржи, олов мизожли, яна “қўшиш” (“+”) деб ҳисобланган.
Олтинчи, “Сумбула” қуруқ-совуқ, “айириш” (“- “).
Еттинчи, “Тарози” буржи, ҳўл-иссиқ “кўпайтириш” (“х”)
Саккизинчи, “Ақраб” ҳўл-совуқ, “бўлиш” (“:”)
Тўққизинчи, “Қавс”, яна қуруқ-иссиқ мизожли бўлганлиги сабабли “қўшиш” (“+”) деб қабул қилинган.
Ўнинчи: “Жадди”...қуруқ-совуқ, “айириш”(”- “).
Ўн биринчи, “Далв”, ҳўл-иссиқ мизожли,“кўпайтириш” (“х”).
Ниҳоят ўн иккинчи, “Балиқ” буржи, ҳўл-совуқ мизожли, сув унсурига дахлдор бўлганлиги сабабли 1684 йилда немис олими Г.Лейбниц “бўлиш” (“:”) аломатини фанга киритган.
Мирзо Улуғбек расадхонаси ҳам айнан ўн икки юлдуз буржли осмонни ўзида мужассам этган ҳолда доира шаклида қурилган.
Расадхона ва квадрант асбобининг шарқий, қуёш чиқар (янги ой) тарафини “қўшиш”(“+”) ғарбий, кунботар (сўнаётган ой) томонини “айириш” (“- “) деб қабул қилсак, Европа, хусусан, немис олимларининг фанга киритган математик аломатлари келиб чиқади.
Сиз қуйида Мирзо Улуғбек расадхонаси лойиҳаси узра математик амалларнинг формулалари билан танишасиз.
Доира ичида икки марта “баробар” (“=” I“=”) “баробар” қўйилганининг сабаби Қадимги Бобил ва Буюк Туронда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилик рамзи ҳисобланган:
(Қуёш-эркак 365*+355*ой-аёл = 720*: 2 = 360*: 2= 180*)
“Катта” “>” ва кичик “<” белгиларига эътибор берсангиз, қуёш ойдан катта бўлганлиги сабабли, кун хонасида бўлган каттанинг (“>”) учи ой хонасига қаратилган ва аксинча, ой қуёшдан кичик бўлганлиги туфайли, тун хонасида бўлган кичикнинг (“<”) ўткир қирраси (араб ёзуви каби) қуёш томонга йўналтирилган.
Кўриб турганимиздек, олам ва одам математик, ал-жабрик амаллар билан яралган.
Қизиғи шундаки, XV-XVII асрларда математик формулалар, аломатлар кашф этилишининг ниҳоясига етаётган даврда Европа олимлари: “Ёлғон илмлар аниқ фанларнинг сарчашмаси эди”, деганида инкивизиция уларнинг китобларини нашр этишга рухсат бермас эди. Албатта, католик динини ҳам тўғри тушуниш керак, илоҳиёт оламида “ота”га қараганда “она”га кўпроқ хизмат қилишга даъват қилинади. Шунинг учун ҳам табиатда “гелиоцентризм”га, шариатда эса “геоцентризм”га амал қилмоқ онага хизмат қилган каби муқаддас бурч, фарз ҳисобланган.
Юртимизда миллий истиқлол,“диний эркинлик туфайли фарзандларимиз, авлодлар осон тушуниши учун унутилган оламни математик қайта кашф этишга тайёрмиз. Бунинг учун ўн икки юлдуз буржли осмон амалиётига ҳамда Шарқу Ғарб алломалари ва айниқса, Мирзо Улуғбек илмий меросига таянамиз.
Икромиддин Сирожиддинов,
Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси илмий ходими.