Олимпиада чемпионларимиз Осиё биринчилигида қатнашади
3-13 май кунлари Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.
Қайд этиш жоиз, ушбу чемпионат "Париж-2024" Олимпиадаси учун саралаш мусобақаларидан бири ҳисобланади. Жамоамиз мазкур қитъа биринчилигида Олимпиада чемпионлари Руслан Нуриддинов, Акбар Жўраев, жаҳон чемпионлари Достон Ёқубов, Турсуной Жабборова каби етакчилар билан иштирок этади.
Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Эркаклар:
-55 кг: Оғабек Нафасов
-67 кг: Диёр Рўзметов
-73 кг: Адҳамжон Эргашев
-73 кг: Достон Ёқубов
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов
-96 кг: Суннатилла Ўсаров
-102 кг: Руслан Нуриддинов
-109 кг: Қурбонмурод Намозов
+109 кг: Акбар Жўраев
+109 кг: Рустам Жангабаев
Аёллар:
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-55 кг: Жамила Панфилова
-81 кг: Ригина Адашбоева
+87 кг: Турсуной Жабборова