Олий Мажлис депутати Паст Дарғомнинг беш маҳалласида сайёр қабул ўтказди
Oлий Мажлис Қoнунчилик палатаси депутати Тўлқин Эшназаров тумандаги Ошиқ ота, Қорасув, Қоқсой, Навбаҳор ва Пўлатчи маҳаллаларидаги сайёр қабулларида аҳлининг 20 га яқин мурожаатларини тинглади.
Қоқсой маҳалласидаги учрашувда бир гуруҳ нуронийлар маҳаллада уяли телефон алоқаси йўқлигидан шикоят билдирди. Мурожаат юзасидан депутат Ахборот технологиялари ва комуникацияларни ривожлантириш вазирлигига сўровнома йўллашини маълум қилди.
Тўқбой маҳалласида яшовчи Юлдуз Номозова онкологик касаллиги бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказишга моддий ёрдам сўради. Депутат беморга Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали ордер олишда кўмаклашишга ваъда берди.
Ҳовузак маҳалласида яшовчи Осиё Раимованинг ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашишга кўмаклашилди.
Шунингдек, аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда электр-энергияси таъминотидаги узилишлар, эски мактаб биноларини таъмирлаш ва қайта қуриш, кам таъминланган оилаларга уй-жой ажратишга кўмаклашиш масалаларига доир мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли ташкилотлар, мутахассислар билан ҳамкорликда масалаларга ечим изланди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА,
O’zLiDeP вилоят кенгаши матбуот котиби.