Олий Mажлис депутати сайловчиларни эшитди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Шодмонов Самарқанд шаҳри аҳолиси учун қабул ўтказди.

Шаҳарнинг Зебунисо кўчасида истиқомат қилувчи Т.Зоммер 2018 йил нафақага чиқиш жараёнида 1996 йилдан 2003 йилгача тадбиркорлик билан шуғулланган меҳнат фаолияти ҳисобга олинмагани, оқибатда 224 минг сўм нафақа пули тайинланганлиги, муаммони ҳал этишда амалий кўмак сўради.

Депутат ушбу масала юзасидан тегишли ташкилотлар билан боғлангач, мурожаатчининг пенсияси қайта кўриб чиқиладиган бўлди.

Спитамен шоҳ кўчасида яшовчи тадбиркор М.Казимова Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги қарорига асосан оилавий меҳмон уйи ташкил этиш учун кредит олишда ёрдам кераклигини таъкидлади.

«Микрокредитбанк»нинг Самарқанд филиали мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар натижасида тадбиркорга 66 миллион сўм имтиёзли кредит ажратишга келишилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА.