Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Она ва бола ётоқхонадан ўлик ҳолда топилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида она ва бола ётоқхонасида ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. 

Мудҳиш воқеа 2 февраль куни содир бўлган. 

Айтилишича, Янгийўл туманининг “Иттифоқ” маҳалласида 22 ёшли аёл ва унинг 1,5 яшар фарзанди билан ўз уйининг ётоқхонасидан ўлик ҳолда топилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра улар ис газидан заҳарланиши натижасида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.