Онлайн харидлар учун ҳам кешбэк берилади

Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиши ҳамда мижозларга QR-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шарт. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Агар харидор тўловларни электрон тўлов ташкилотлари, банк мобил иловалар ёки электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали амалга оширса, унда электрон фискал чек шакллантирилади.
Бундай чеклар учун «Солиқ» мобил иловасида харид суммасининг 1 фоизи миқдорида кешбэк автоматик тарзда ҳисобланади.