Оптик иллюзия: пўртанами ёки Посейдон?
Бор-йўғи тўлқинми ёки Посейдоннинг ўзи одамларга кўриниш бердими? Фотосуратчи Матьё Ривреннинг фотосурати миллионлаб интернет фойдаланувчиларини ҳаяжонга солди.
Фотосуратчи буни Франциянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Бретан минтақасида Жустин шторми авж олган пайтда амалга оширди. Гигант тўлқин қояга урилиб, узоқдан қадимги юнон мифологиясидаги денгизлар ва океанлар худосининг силуэтига ўхшаш шакл пайдо қилди.
"Ёмғир... ёруғлик заиф, кеч кираётган эди. Биз узоқда тўлқиннинг кўтарилиб, тўғонга урилаётганини кузатардик. Улардан бири бошқаларга қараганда жуда баланд кўтарилди. Бу бир сония ичида содир бўлди".
Қаҳрли юз ифодаси ва ҳатто соқол-у тожи намоён бўлган Посейдонни суратга олишга муваффақ бўлиш жуда катта профессионал муваффақиятдир.
Ўша куни кечқурун ўнлаб фотосуратчилар қирғоқ бўйлаб юришди. Аммо улардан фақат бири стихия кучи ва табиат қудратини етказадиган сурат олишга муваффақ бўлди.