Оқдарё туманида байрам арафасида 50 нафар бола оилавий уй боғчаларга қамраб олинди

Оқдарё туманида Наврўз байрами арафасида  Кумушкент маҳалла фуқаролар йиғини  Найманча қишлоғида тадбиркор Малика Эгамқулова, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини Қозоқхўжа қишлоғида тадбиркор Дилафрўз Ўринова, Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини Чайжовул қишлоғида Дилафрўз Омоновалар томонидан уй боғчалар ташкил этилди. Ушбу уй боғчаларда 50 нафар болажон сифатли таълим-тарбия олишни бошлади.

Маълумот ўрнида: Бугунги кунда Оқдарё туманида 3-7 ёшгача бўлган болалар 12140 нафарни ташкил этади. Улардан 2400 нафари 25 та давлат мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган.

Жорий йил январ ойида 32 нафар тадбиркорга оилавий уй боғчалар очиш учун рухсатнома берилди, 47 нафари билан битим тузилди. Туманда 400 нафар бола оилавий боғчаларда таълим-тарбия олмоқда. Йил якунигача яна 1200 нафар болажонлар оилавий боғчаларга қамраб олиниши режалаштирилган.