Оқдарё туманида илк бор давлат хусусий-шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди
- 14.06.2019 16:59
- 325
- Самарқанд

Оқдарё тумани Садриддин Айний кўчасида тадбиркор Ғулом Зубайдуллаев томонидан “Лойиш гўзал боғчаси” номли давлат хусусий-шериклик асосида янги мактабгача таълим муассасаси иш фаолиятини бошлади. Муассаса 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3-7 ёшли маҳалладаги болаларни сифатли таълим-тарбия бериш учун ўз бағрига қамраб олади.
Болалар боғчасининг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва мактабгача таълим муассасалари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этишди. Ушбу давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда фаолияти давомийлигига катта ишонч билдирдилар. Тадбир давомида болажонларнинг куй-қўшиқлари, ўйин кулгилари тадбирга таклиф этилган меҳмонларга янада завқ бағишлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- 7 дақиқа аввал
- Таълим
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 1 соат аввал
- Маслаҳат
Мутолаа: КЎНГИЛ. Ҳикоя
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- 2 соат аввал
- Мутолаа