Оқдарё ва Самарқанд туманларидаги айрим аҳоли пунктларининг номи ўзгарди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҚАРОРИ

Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4 ва 9-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 14 январдаги (01-14-28-сон) ва 31 мартдаги (01-14-413-сон) экспертиза хулосалари ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2021 йил 29 декабрдаги ва 2022 йил 18 мартдаги йиғилиш баённомаларини инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ олтмиш бешинчи сессияси ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Оқдарё туманидаги аҳоли пунктларининг номлари 1-иловага мувофиқ ўзгартирилсин.

Самарқанд туманидаги аҳоли пунктларининг номлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси (И.Жабборов), вилоят статистика бошқармаси (Д.Мусинов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (М.Қувондиқов), Оқдарё (Ш.Қудратов) ва Самарқанд тумани (С.Усмонов) ҳокимликлари мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган аҳоли пунктлари номларини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

3. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Р.Маматов), Оқдарё (Ш.Қудратов) ва Самарқанд тумани (С.Усмонов) ҳокимликлари номланган аҳоли пунктларига аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.

4. Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (М.Қувондиқов), вилоят қурилиш бош бошқармаси (Л.Ҳамидов), Оқдарё (Ш.Қудратов) ва Самарқанд тумани (С.Усмонов) ҳокимликлари биргаликда номланган аҳоли пунктларига белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа ва кўрсаткич белгиларини ўрнатилишини таъминласин.

5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд” газеталарида чоп этилишини ҳамда Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ўрнатилган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси (Ш.Жўрақулов) ва вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Кенгаш раиси                  Э.Турдимов

2022 йил 13 июнь

VI-65-121-7-0-K/22

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 13 июндаги VI-65-121-7-0-K/22-сонли қарорига

1-илова

 Оқдарё туманидаги номлари ўзгартирилаётган аҳоли пунктларининг номлари

Т/р

Географик объектнинг жойлашган ўрни

(МФЙ)

Аҳоли пунктининг амалдаги номи

Аҳоли пунктининг ўзгартирилган номи

Республика экспертиза комиссияси хулосаси

1.

“Темирак” МФЙ

Зарафшон

Нурли йўл

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

2.

“Учтепа” МФЙ

Ялонғоч

Давлатобод

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

3.

“Янгиқўрғон” МФЙ

Янгиобод

Янгиқўрғон

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

 Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 13 июндаги

VI-65-121-7-0-K/22-сонли қарорига 2-илова

 Самарқанд туманидаги ном берилаётган аҳоли пунктлари

Т/р

Географик объектнинг жойлашган ўрни

(МФЙ)

Ном берилаётган аҳоли пункти

Республика экспертиза комиссияси хулосаси

1.

“Паррандачилик” МФЙ

Меҳриобод

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

2.

“Бўзи” МФЙ

Меҳрибон

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

3.

“Янгиариқ” МФЙ

Шамсиобод

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

4.

“Ширинобод” МФЙ

Илонсой

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

5.

“Чумчуқли” МФЙ

Қумтепа

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

6.

“Ўзбеккенти” МФЙ

Зарафшон

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

7.

“Янгижой” МФЙ

Оқбўйра

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

8.

“Янгижой” МФЙ

Янгиҳаёт

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

9.

“Янгижой” МФЙ

Янгибоғ

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

10.

“Янгижой” МФЙ

Зафаробод

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

11.

“Янгижой” МФЙ

Газчилар

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

12.

“Янгижой” МФЙ

Ёшлик

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

13.

“Жўйи Аббос” МФЙ

Гулистон

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

14.

“Жўйи Аббос” МФЙ

Жавонобод

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

15.

“Жўйи Аббос” МФЙ

Гулобод

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

16.

“Жўйи Аббос” МФЙ

Нуробод

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ