Оқдарёда 1 гектар захирадаги суғориладиган ер майдонини 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаро Ф.А. фуқаро У.Қ.га Оқдарё тумани “Тараққиёт” МФЙ ҳудудидаги 1 гектар захирадаги суғориладиган ер майдонини иссиқхона қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериш эвазига 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.