Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёда 55 йиллик 23 туп ёнғоқ дарахти кесиб ташланган: табиатга етказилган зарар миқдори 772 миллион сўм

Ушбу ҳолат, 19 ноябрь куни вилоят экология бошқармаси, прокуратура, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари томонидан аниқланган.

Бошқарма хабарига кўра, тезкор ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида Оқдарё туманида яшовчи мансабдорлар (хабарда ушбу мансабдорларнинг айнан қайси ташкилот вакили экани кўрсатилмаган) томонидан туманнинг Даҳбед маҳалласи ҳудудида жойлашган “Даҳбед мўл ҳосил" ва “Фозилов Собир боғи” фермер хўжалиги яқинидаги ариқ ёқасида экилган қарийб 50-55 ёшлардаги 23 туп ёнғоқ дарахти кесиб ташлангани аниқланган. Бунинг оқибатида табиатга 772 млн. сўм зарар келтирилган.

Ҳозирда далилий ашёлар ва тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Эслатма: бугунги кунда республикамизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилиши муносабати билан дарахтларни тегишли рухсатларсиз кесиш қатъиян ман этилади.