Оқдарёда бир гуруҳ зўравонлар йўловчи автобус йўлини тўсди, ИИБ ҳолат бўйича баёнот берди

Олдинроқ бир гуруҳ шахслар ичида йўловчилар бўлган автобус йўлини тўсиб, тошбўрон қилгани ҳақда хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

“Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар йўловчи ташувчи автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отганлиги ҳолатининг сабаблари вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганишлар якуни билан ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади ИИБ хабарида.