Оқдарёдаги марказий поликлиникада юз берган ёнғин бўйича маълумот берилди

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 27 январ куни эрталаб содир бўлган.

Оқдарё тумани ФВБга соат 09:20 да “Лойиш” МФЙда жойлашган марказий поликлиникада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб ёнғин бартараф этилган.

Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат шифокор Ш.Х.нинг хизмат хонасидаги хона жиҳозлари ёниб, зарарланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.