Оқдарёлик депутатлар айрим раҳбарларнинг ахборотини қониқарсиз деб топди ва қабул қилмади

Бугун халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўнинчи сессияси ўтказилди. Сессияни Кенгаш котибияти мудири Ч.Ортиқова олиб борган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, сессияда туманда коронавирус падемиясига қарши курашиш, карантин талабларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш ва карантин талабларини юмшатиш доирасида фаолиятига рухсат берилган соҳалар, хусусан, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналарида санитария қоидаларига қатъий амал қилиниши ҳамда аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлаш чоралари ҳақида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Қиличов ҳамда туман санитария-эпидемиология осойишталиги маркази бош врачи Б.Маркаевнинг ахбороти эшитилди.

Депутатлар ушбу масалаларни чуқур муҳокама қилиб, бу борада амалга оширилган ишларни қониқарсиз деб топди ва ахборотларни қабул қилмади.