Оқдарёлик ёш раққоса Мадина Қаноатова Анқарада барчани лол қолдирди
- 29.12.2018 15:09
- 376
- Самарқанд

Оқдарё туманидаги 45-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Мадина Қаноатова 2018 йилнинг 20-25 декабрь кунлари Туркия давлатининг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган “Мерос рақслар” халқаро танловида ғолиб бўлди ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.
Шунингдек, 27 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Баркамол авлод“ болалар марказлари тўгарак аъзолари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган миллий рақслар фестивал-танловининг “Яккахон ижрочилиги“ йўналиши бўйича ҳам 1-даражали диплом билан тақдирланди.

Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият