Ўқиган ўзади
Хитой нафақат иқтисодиётда, балки китоб нашр қилиш ва ўқишда ҳам жаҳонда етакчи ўринни эгалламоқда, деб ёзади “АиФ” (2021 й, 11-сон) газетаси.
Агар илгари жуда катта нусхада Мао Цзедуннинг китоблари чоп этилган бўлса, эндиликда давлат қатъият билан фантастикани ривожлантиришга урғу бераётир. ХХР ҳамма вақт нусха кўчирувчи фабрика ҳисобланиб келарди. Улар буни чуқур таҳлил қилиб кўришди ва миллатга ғоялар ўйлаб топиш, тараққиёт фантазияси етишмаслигини англадилар.
Бунинг сабабларидан бири абадий жанр сифатида ватан фантастикасининг йўқлиги деб топилди. Эндиликда Хитой фантастикаси бутун жаҳонга маълум. Адабиётга эътибор туфайли мамлакатда одамлар онги, тафаккурида мисли кўрилмаган ижобий ўзгаришлар, ғоялар ва технологиялар кашф этилиши рўй берди. Китобхонлар сонини миллионлаб ўсиши мамлакат тараққиётида улкан ижобий силжишга олиб келди.
Хитой эндиликда илғор технологияларни амалда изчил татбиқ этяпти. Космик парвозларда етакчи ўринга чиқди. Фан, техника, маданият, таълим, тиббиёт ва бошқа етакчи соҳаларда Хитой эришаётган ютуқлар оммавий китобхонлик кенг тус олаётганини маҳсулидир, деб эътироф этиляпти.
***
Ноёб телескоп ишга тушди
Шимолий яримшарда энг катта нейтрин телескоп Россия томонидан 2015 йилдан қурила бошланганди ва бу 2,5 миллиард рублга тушди. У сувостида 750 метр чуқурликда жойлашган. “Кўз”лари 2304 та оптик модулдан иборат. Уни кўл остида лангар ушлаб туради. Датчиклари ярим километргача майдонни эгаллайди.
Бу мўъжиза техника ёрдамида олимлар нафақат Ер қаърида, балки бутун коинотда рўй бераётган жараёнларни кузата олишади. Яқинда Байкал кўли остида бундан ҳам кучли телескоп иш бошлади. Бу нафақат навбатдаги илмий станцияни ишга тушириш, балки янги фан-нейрин астрофизикасида улкан воқеа бўлди. Бундай сувости телескопи АҚШда ҳам бор. Аммо у ерда сув таркиби телескопни Байкалдагидек тиниқ ишлашини таъминлай олмайди.
Т.Шомуродов тайёрлади.