Ўқув йили бошлангандан сўнг янги касалланишлар сони кўпайиши муқаррар — ЖССТ
- 24.08.2020 12:45
- 254
- COVID-19
Коронавирус иккинчи тўлқинининг олдини олиш мумкин. Бунинг учун тиббиёт ходимлари ихтиёрида барча воситалар мавжуд. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стратегик ташаббуслар бўйича раис ўринбосари Раньери Гуэрра маълум қилди.
Гуэрранинг фикрича, ўқув йили бошлангандан сўнг янги касалланишлар сони кўпайиши муқаррар. Чунки ўқувчилар орасидаги жисмоний алоқаларни бартараф этишнинг иложи бўлмайди.
ЖССТ вакили шу пайтгача болаларнинг коронавирусни юқтириш даражаси тўлиқ ўрганилмаганини таъкидлади. Мисол учун, 10-11 ёшгача бўлган болалар атрофдагиларга касалликни камроқ юқтиради, 12 ёшдан сўнг ўсмирларда инфекцияни юқтириш қобилияти ортади, деган назария мавжуд.
Теглар:
ЖССТ