Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Осуда юртга байрамлар ярашади

Ўтган йили айни баҳор пайтида пандемия сабаб байрам тадбирлари, концерт дастурлари ташкил этилишига рухсат берилмади. Уйда қолиб зериккан ўқувчи ва талабалар бу йилги кўкламни ва баҳорий айёмларни интиқлик билан кутди.

Бу йил биз, ёшлар учун қувончли келди. "2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили", деб номланиши ҳам кўнглимиздаги гап бўлди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, куни кеча 30 март куни Самарқанд шаҳридаги "Мўъжиза" амфитеатрида концерт дастури бўлиб ўтди.

- Тадбирда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Сарвар ва Комил, яъни “Беном” гуруҳи иштирок этди, - дейди ёшлардан бири Заҳро Расулова. – Таниқли санъаткорлар иштирокидаги бепул концертлар ёшларнинг мароқли дам олишлари учун қулай имкониятдир. Бундай тадбирлар чекка қишлоқларда ҳам бўлиб туришини истардик.

Наима Жўраева.