Ўтган йили давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 10,9 мингта қонунбузилиш ҳолати аниқланган

2021 йилда вилоят бўйича 12 076 та кичик бизнес субъектлари юридик шахс сифатида, 18 261 та якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтди, 53 та хорижий инвестиция (қўшма ва хорижий) иштирокидаги  корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида келтирилган рақамларга кўра, 2021 йилда марказлар томонидан 780 минг 363 та хизмат кўрсатилган. Бу 2020 йил билан солиштирилганда кўрсатилган хизматлар 118 минг 553 тага ортганини билдиради. 

Таҳлилларга кўра, 2021 йилда Давлат хизматлари марказлари орқали давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари 2020 йилга нисбатан 5 654 тага ортган. Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар таққосланаётган даврга нисбатан 3 420 тага, ЯТТлар эса 2 170 тага ортган. (2020 йилда 24 747 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан 8 656 таси юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган кичик бизнес субъектлари бўлса, 16 091 таси эса якка тартибдаги тадбиркорлардир.)

Ўтказилган текшириш ва мониторингларда аниқланишича, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли органлар томонидан 2021 йилда 10 981 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Шундан, 10 254 ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари бузилган, 29 ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатилган, 228 ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб қилиб олинган, 334 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган ва 136 та ҳолатда бошқа қонун бузилишларига йўл қўйилган.