Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

Айни кунларда бу саволнинг жавоби кўпчилик абитуриент ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирмоқда.

Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

— Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

— халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

— Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

— “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

— “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

— тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

— Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

— “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

— Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

— тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

— Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

— чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

— ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

— ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

Шунингдек:

— Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

— мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

— эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

— ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

— иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

— Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.