Охирги сутка давомида дунёда 352 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (2021 йил 2 июнь куни, Тошкент вақти билан соат 11:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 171 миллион 184 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 565 мингдан ортиғи вафот этган.
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 352 685 янги ҳолати аниқланди, 8 055 нафар бемор вафот этди.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,929 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,175 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (16,515 миллиондан ортиқ).
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 934 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.